Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаши мумкин

Шунингдек, чегарадаги навбатларни қисқартириш, электрон визаларни жорий этиш ва юк ташувларини жадаллаштириш масалалри кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаши мумкин

 

13 август куни Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари ўртасида икки давлатнинг транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Ўзбекистон транспорт-логистика соҳаси вакиллари ҳамда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шадурди Мередов иштирок этди.

 

Музокаралар давомида, хусусан, ҳайдовчилар учун визаларни электрон шаклда расмийлаштириш, тўловларни оптималлаштириш, Фарап–Олот чегара ўтиш пунктидаги жараёнларни такомиллаштириш, шунингдек, навбатлар ва кутиш вақтларини қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, тез бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун алоҳида коридор ташкил этиш, нейтрал ҳудудда иккинчи кўприк қуриш ҳамда Туркманбоши порти орқали автомобиль ва темир йўл ташувларини жадаллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Томонлар вазн-габарит чекловларини қайта кўриб чиқиш масаласини ҳам кўриб чиқди. Музокараларда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Туркман томони билдирилган таклифларни кўриб чиқиш ва уларни тегишли давлат органларига етказишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.