Ўзбекистон

Жиззахда кредит қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда

Банклар олдидаги кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган қарздорларга тегишли, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулклар белгиланган тартибда аниқланиб, хатлаш чоралари қўлланилмоқда.

Жиззахда кредит қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда

 

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ишлари доирасида қарздорликларни бартараф этишга қаратилган ижро ҳаракатлари изчил амалга оширилмоқда.



Жумладан, банклар олдидаги кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган қарздорларга тегишли, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулклар белгиланган тартибда аниқланиб, хатлаш чоралари қўлланилди.



Мазкур ижро ҳаракатлари қарздорликларни ундириш, ундирувчининг қонуний талабларини таъминлаш ҳамда ижро ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатлаш мақсадида амалга оширилди.



Гаров мулкининг хатланиши қарздор томонидан ўз мажбуриятини бажариш учун қўшимча ҳуқуқий таъсир чораси бўлиб, қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда кейинги мажбурий ижро чоралари қўлланилиши мумкин.



Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, кредиторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда қарздорликларни ундириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жиззахда кредит қарзлари сабаб машиналар хатланмоқда | Zamon.uz