Жаҳон

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Туркияда гастрономик туризмга қизиқиш ортиб, маҳаллий ва анъанавий таомлар сайёҳлар учун мамлакатга ташриф буюришнинг муҳим сабабларидан бирига айланмоқда. Айниқса, ёз ойларида енгил ва тетиклантирувчи миллий таомларга талаб юқори.

 

Тадқиқотларга кўра, бу ёзда саёҳат ва туризм 79 фоиз кўрсаткич билан ҳордиқ чиқаришнинг энг оммабоп йўналиши бўлган. Таомлар билан боғлиқ машғулотлар 70 фоиз, очиқ ҳаводаги фаолиятлар эса 69 фоизни ташкил этган.

 

 

Туркиянинг ёзги дастурхонида янги сабзавот ва мевалар, зайтун мойи, хушбўй кўкатлар ҳамда денгиз маҳсулотлари муҳим ўрин тутади. Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, салатлар ва уй ичимликлари иссиқ кунларда айниқса машҳур.

 

Шарқий Онадўлига хос “айран аши” қатиқ, нўхат ва буғдойдан тайёрланадиган совуқ шўрва бўлиб, ёзда истеъмол қилинадиган анъанавий таомлардан бири ҳисобланади. Ушбу таомни мамлакатнинг йирик шаҳарларидаги анъанавий ошхоналарда ҳам учратиш мумкин.

 

 

Эгей минтақасида эса зайтун мойида тайёрланадиган яшил ловия, қовоқча, артишок ҳамда маҳаллий кўкатлардан тайёрланган таомлар кенг тарқалган. Долма, сарма, чўпон салати, кисир, мужвер ва мержимек кўфтеси ҳам ёзги дастурхоннинг машҳур таомлари қаторидан жой олган.

 

Туркияда уй таомларини татиб кўриш учун “esnaf lokantaları” ҳам сайёҳлар орасида машҳур. Ушбу ошхоналарда ҳар куни янги тайёрланадиган, оилавий рецептларни эслатувчи таомлар нисбатан ҳамёнбоп нархларда таклиф этилади.

 

 

Ёзги мавсумнинг машҳур десертларидан бири эса Мараш музқаймоғи ҳисобланади. Эчки сутидан тайёрланадиган ушбу музқаймоқ қуюқ ва чўзилувчан тузилиши, шунингдек, секин эриши билан ажралиб туради.

 

Мутахассислар ва туризм соҳаси вакилларининг таъкидлашича, Туркиянинг гастрономик мероси мамлакатнинг денгиз бўйи курортлари, қадимий шаҳарлари ва тоғли ҳудудларига саёҳатни янада жозибадор қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.