Жаҳон

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

 

АҚШнинг собиқ конгрессмени Маржори Тейлор Грин Вашингтонда Эронга қарши ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

 

Грин 16 август куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШнинг юқори даражадаги стратегик учрашувларида Эронга қарши ядровий қуролдан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилаётганини ёзган.

 

Бироқ собиқ конгрессмен бу даъвосини тасдиқловчи далилларни келтирмаган.

 

Грин, шунингдек, АҚШ маъмуриятини Эроннинг ядровий қурол яратишга яқин эмаслигини кўрсатувчи разведка маълумотларини эътиборсиз қолдиришда ва Исроил маълумотларига устувор аҳамият беришда айблаган.

 

Унинг фикрича, можарода кескинликнинг янада кучайиши жиддий оқибатларга, жумладан, глобал ядровий фалокат хавфига олиб келиши мумкин.

 

Ҳозирча Оқ уй мазкур баёнотларга расмий муносабат билдиргани ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"