Ўзбекистон

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисидаги Фармон қабул қилинди.

 

Мазкур ҳужжат суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва самарадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Стратегияда суд тизимини аҳолига янада яқинлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 2027–2030 йиллар давомида республиканинг барча туман ва шаҳарларида фуқаролик ишлари бўйича судларни босқичма-босқич ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Феруза Жўраеванинг таъкидлашича, мазкур ташаббус фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиради.

 

“Бу, аввало, чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг суд ҳимоясига эришишини кенгайтириш ҳамда одил судловни аҳолига янада яқинлаштириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади”, — дея қайд этди судья.

 

Янги ёндашув фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш, суд хизматларидан фойдаланишни қулайлаштириш ва одил судловнинг аҳолига яқинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.