Ўзбекистон

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

 

Россиянинг Омск шаҳрида қурилаётган бинода юз берган ёнғин оқибатида жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғир экани маълум қилинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

 

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров 16 август куни Омск шаҳридаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига бориб, 15 август куни “Квартали Драверт” ҳудудида юз берган ёнғинда жабрланган Ўзбекистон фуқароларининг ҳолидан хабар олган.

 

Шифокорлар маълумотига кўра, И.З. куйиш жароҳатлари сабаб реанимация бўлимига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир бўлиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

 

Иккинчи фуқаро — О.Э. ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда. Унинг аҳволи ҳам оғир деб баҳоланмоқда.

 

Айни пайтда россиялик шифокорлар москвалик мутахассислар билан видеоконференция орқали тиббий консилиум ўтказиб, жабрланганларнинг даволаниш жараёнини мувофиқлаштирмоқда.

 

Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.