Ўзбекистон

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч туманидаги “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуасида сутни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

 

Корхонанинг умумий қиймати 11 миллион доллар бўлиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Мажмуа Болгариядан келтирилган замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.

 

Бу ерда пишлоқ, қаймоқ, сметана, творог, қатиқ, кефир каби 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Хомашё ҳар куни 100 дан зиёд фермер хўжалиги ва аҳолидан харид қилиниб, чорвачилик билан шуғулланувчилар учун барқарор сотув бозори яратилмоқда.

 

Корхонада 120 та иш ўрни ташкил этилган. Ишлаб чиқариш мажмуасига 100 киловатт қувватга эга қуёш панеллари ҳам ўрнатилган. Келгусида маҳсулот турларини кенгайтириш ва яна 100 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

 

Президент маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда корхоналарни хомашё билан барқарор таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган.

 

Масъулларга тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турларини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.