Жаҳон

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида имзоланган Макка мудофаа келишувини Яқин Шарқ давлатларининг бирлашуви ва минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади. Бу ҳақда у Truth Social'даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

 

Трамп Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон раҳбариятини келишув имзолангани билан табриклаб, унинг Яқин Шарқ давлатлари ўзини янада самарали ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

 

Макка келишуви 7 август куни Саудия Арабистони, Покистон ва Туркия томонидан имзоланган. Ҳужжатга кўра, иштирокчи давлатлардан бирига уюштирилган қуролли ҳужум барча томонларга қарши тажовуз сифатида баҳоланади. Шунингдек, разведка маълумотлари алмашиш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида ҳамкорликни кучайтириш кўзда тутилган.

 

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан келишув механизмини НАТОнинг жамоавий мудофаани назарда тутувчи 5-моддасига қиёслаган.

 

Шунингдек, айрим хабарларга кўра, келгусида минтақадаги бошқа давлатлар, жумладан, Мисрнинг ҳам мазкур келишувга қўшилиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.