Ўзбекистон

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл вокзалини боғлайдиган янги темир йўл линияси ҳамда замонавий жамоат транспорти лойиҳалари билан танишди.

 

Мамлакатимизда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, турли транспорт турларини ўзаро интеграция қилиш ва аҳоли ҳамда сайёҳлар учун қулай қатнов тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хоразмда амалга оширилаётган янги лойиҳа ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади.

 

Қиймати 225 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл вокзалини боғловчи 11 километрлик янги темир йўл линияси қурилди. Йўналишда янги бекат, кўприк, автомобиль йўллари билан кесишмалар ҳамда 25 та сув ўтказиш иншооти барпо этилди.

 

Мазкур линия орқали йилига қарийб 650 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳни ташиш имконияти яратилади. Хива ва Урганч ўртасидаги қатнов вақти эса 80 дақиқадан 40 дақиқагача қисқаради. Лойиҳа доирасида 30 га яқин янги иш ўрни ҳам яратилган.

 

Эътиборлиси, аэропортни темир йўл билан бевосита боғлайдиган бундай лойиҳа Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилди.

 

Урганч халқаро аэропорти–Хива йўналишида Хитойда ишлаб чиқарилган CR200J электропоезди қатнови йўлга қўйилмоқда. Олти вагондан иборат поезд бир вақтнинг ўзида қарийб 400 нафар йўловчини ташиш имкониятига эга бўлиб, соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланади.

 

Электропоезд вагонларида VIP, бизнес ва эконом-класс ўринлари, бепул Wi-Fi, электрон қурилмаларни қувватлаш мосламалари, замонавий кондиционер ва иситиш тизимлари мавжуд. Ногиронлиги бўлган йўловчилар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.

 

Давлатимиз раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

 

Шунингдек, Президент аэропорт ва Хива ўртасидаги йўналишда қатновга чиқариладиган 10 та янги троллейбусни ҳам кўздан кечирди. Хитойдан олиб келинган ушбу транспорт воситалари замонавий автоном ҳаракатланиш тизимига эга бўлиб, электр тармоғига уланмаган ҳолда 100 километргача масофани босиб ўта олади.

 

Ҳар бир троллейбус 87 нафар йўловчига мўлжалланган. Уларда ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва болали йўловчилар учун қулай шароитлар, USB ва Type-C портлари, ички ва ташқи видеокузатув камералари ўрнатилган.

 

Троллейбуслар, шунингдек, ҳайдовчи ҳолатини кузатиш, ҳаракат йўлагидан чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантириш ва автоматик ёнғин ўчириш каби замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.

 

Ушбу транспорт воситаларини Хоразмга олиб келиш ташаббуси Президентнинг ўтган йилги вилоятга ташрифи давомида илгари сурилган эди.

 

Давлатимиз раҳбари транспорт турларини ўзаро уйғунлаштириш аҳоли ва сайёҳлар учун қулайликларни ошириши, қатнов вақтини қисқартириши ҳамда ҳудуднинг туристик жозибадорлигини кучайтиришини таъкидлади.

 

Мутасаддиларга янги йўналишларда йўловчиларга хавфсиз, қулай ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.