Ўзбекистон

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи Урганч халқаро аэропортидаги бунёдкорлик ва реконструкция ишлари билан танишишдан бошланди.

 

Бугунги кунда Хоразмга келаётган сайёҳлар ва хорижий меҳмонлар оқимининг ортиб бораётгани аэропорт инфратузилмасини замонавий талаблар асосида ривожлантиришни тақозо этмоқда.

 

Урганч халқаро аэропортини кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳасига 264 миллион доллар инвестиция йўналтирилган. Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. Унинг хусусий ҳамкори сифатида Жанубий Кореянинг “Incheon International Airport Corporation” компанияси жалб этилган.

 

Реконструкция доирасида аэропортда “Boeing 747” ва “Airbus А350” каби кенг фюзеляжли самолётларни қабул қилиш имконияти яратилади. Бу Хоразмга дунёнинг турли қитъаларидан тўғридан-тўғри узоқ масофали авиақатновларни йўлга қўйиш имконини беради.

 

Лойиҳанинг биринчи босқичида 18 та ҳаво кемаси тураргоҳи ва янги бурилиш йўлаги барпо этилади. Шунингдек, замонавий чегара назорати ва виза бўлимлари, бизнес-зал, савдо ва овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ҳамда “Duty Free” зонаси ташкил этилади.

 

Лойиҳа якунлангач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача оширилади.

 

Президент аэропортнинг модернизацияси Хоразмнинг туристик салоҳиятини янада ошириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва ҳудудда йирик халқаро тадбирларни ўтказиш учун зарур инфратузилмани шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.