Ўзбекистон

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ҳамда унинг ҳудудида ташкил этилган Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

 

Мазкур муассасада меҳнат бозори талабларига мос, замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Таълим жараёнида иш берувчилар эҳтиёжи, илғор хорижий тажриба ва дуал таълим тизими уйғунлаштирилган.

 

Техникумни ташкил этиш учун давлат бюджетидан 72,4 миллиард сўм ажратилган. 5,2 гектар майдонда 1 минг 100 ўринга мўлжалланган иккита ўқув биноси, 300 ўринли ётоқхона, спорт зали, 200 ўринли ошхона ва замонавий жиҳозланган ўқув устахоналари барпо этилган.

 

Бу ерда Германия, Швейцария, Буюк Британия, Хитой ва Жанубий Кореянинг илғор таълим дастурлари асосида мутахассислар тайёрланмоқда. 2026–2027-ўқув йили учун 11 та касб йўналишига 200 нафар иқтидорли ёш имтиҳон асосида сараланган.

 

Таълим иш берувчи корхоналар билан ҳамкорликда ташкил этилиб, ёшларнинг эгаллаган касби бўйича бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

 

Техникум нафақат ўз ўқувчилари, балки вилоятдаги бошқа касбий таълим муассасалари учун ҳам амалий база вазифасини бажармоқда. Ҳозирда ҳудуддаги таълим муассасаларининг қарийб 4 минг 300 нафар ўқувчиси мазкур мажмуанинг устахона ва лабораторияларида амалиёт ўтамоқда.

 

Давлат раҳбари Касблар шаҳарчасида яратилган шароитлар билан ҳам танишди. Бу ерда ёшларнинг қизиқиш ва қобилиятини эрта аниқлаш, уларни касбга йўналтириш ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари яратилган.

 

Шаҳарчада «Ўзинг ясаб кўр» тамойили асосида транспорт ва логистика, саноат ва қурилиш, сервис, қишлоқ хўжалиги ҳамда «яшил» энергетика каби йўналишлар бўйича машғулотлар ташкил этилган.

 

Президент ёшларни замонавий меҳнат бозори талабларига мос касбларга сифатли тайёрлаш, таълим дастурларини иш берувчилар эҳтиёжига мослаштириш ва Хоразмдаги илғор тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.