Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллари Туркиянинг Баликесир шаҳрида Баликесир журналистлар жамияти ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.

 

     

 

Маросимда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов Ўзбекистон ва Туркия ўртасида медиа соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, Баликесир журналистлар жамияти раҳбарияти ва аъзоларини юбилей сана билан табриклади.

 

Тадбир доирасида Баликесир журналистлар жамияти раиси Семра Аман Акюрек билан учрашув ўтказилиб, журналистика ва медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

     

 

Учрашув якунида Баликесир журналистлар жамияти ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

 

Ҳамкорлик доирасида журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма ўқувлар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Бухоро ва Баликесир шаҳарларида медиафорумлар, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ҳамда онлайн таълим дастурларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

 

     

 

Томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатларини, шунингдек, тарих, маданият, адабиёт, туризм, иқтисодиёт ва гуманитар алоқаларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритишга қаратилган қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.

 

     

 

Келгусида журналистика этикаси, ишончли ва холис ахборот тарқатиш, фактларни текшириш, медиа саводхонликни ошириш ҳамда дезинформацияга қарши курашиш йўналишларида ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.