Жаҳон

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

 

Жанубий Корея ва АҚШ қуролли кучлари “Ulchi Freedom Shield” қўшма ҳарбий машғулотларини режа асосида бошлади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Newsis ахборот агентлиги хабар берди.

 

2026 йилги машғулотларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг нафар ҳарбий хизматчиси иштирок этмоқда. Маневрларга 17–27 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп қўшма машғулотлар кўламини қисқартириш ҳақида буйруқ берганини маълум қилган эди. Бироқ Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги АҚШ президентининг ушбу баёноти бўйича расмий билдиришнома олмаган.

 

Шунингдек, маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Трампнинг баёнотидан аввал ҳам дала машғулотлари сони 17 тадан 14 тагача қисқартирилган.

 

“Ulchi Freedom Shield” Корея ярим оролида АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида ўтказиладиган йирик қўшма ҳарбий машғулотлардан биридир.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади | Zamon.uz