Ўзбекистон

Андижонда ЙПХдан қочишга уринган Оniх ҳайдовчиси ЙТҲга учради

Қочиш вақтида бошқарувни йўқотган автомобиль дўконга урилган.

Андижонда ЙПХдан қочишга уринган Оniх ҳайдовчиси ЙТҲга учради

 

Андижон шаҳрида тегишли ҳужжатларсиз Оniх бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмай, қочишга уринган. Ҳаракат давомида у руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дўконга бориб урилган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Ҳодиса 17 август куни соат 01:10 атрофида Машраб кўчасида содир бўлган. ЙПХ ходимлари Оniх ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган, бироқ у қонуний талабни бажармасдан Ломоносов кўчаси томон ҳаракатини давом эттирган.

 

Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобилни йўл четидаги дўконга урган.

 

Текширув давомида 1999 йилда туғилган У. М. автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган. Шунингдек, транспорт воситасига нисбатан муддати ўтган 10 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик мавжудлиги маълум бўлган.

 

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

 

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ автомобилга техник шикаст етган. Ҳозирда ҳолат юзасидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда ЙПХдан қочишга уринган Оniх ҳайдовчиси ЙТҲга учради | Zamon.uz