Жаҳон

Ғазода қуролсизланиш ва гуманитар масалалар бўйича икки ишчи гуруҳ тузилади

Қарор Нетаняху ва Тинчлик Кенгаши вакиллари иштирокидаги музокараларда қабул қилинди.

Ғазода қуролсизланиш ва гуманитар масалалар бўйича икки ишчи гуруҳ тузилади

 

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Тинчлик Кенгаши вакиллари Ғазо секторидаги вазият бўйича икки ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда ТАСС Нетаняху идорасига таяниб маълум қилди.

 

Қуддусда АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирокида ўтказилган музокараларда Ғазони демилитаризация қилиш ва ҳудуддаги гуманитар вазиятни яхшилаш масалалари муҳокама қилинган.

 

Биринчи ишчи гуруҳ Ғазони қуролсизлантириш ва демилитаризация қилиш масалалари билан шуғулланади. Томонлар анклавда қайта қуриш ишлари бошланишидан аввал демилитаризация жараёни якунланиши кераклигини таъкидлаган.

 

Иккинчи гуруҳ эса санитария, тоза сув таъминоти ва Ғазо аҳолисининг бошқа соғлиқни сақлаш эҳтиёжлари билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратади.

 

Исроил томони Ғазони қайта тиклаш жараёнининг бошланиши учун Ҳамаснинг қуролларини топширишини талаб қилмоқда. Бу жараён АҚШ назорати остида амалга оширилиши режалаштирилаётгани айтилмоқда.

 

Аввалроқ Нетаняху Тинчлик Кенгашининг Ғазо бўйича 15 банддан иборат режасини рад этиши ва Ҳамас тўлиқ қуролсизлантирилмагунча Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқмаслигини билдирган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.