Ўзбекистон

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда бизнес вакилларига нисбатан қўлланаётган назорат ва маъмурий чораларни янада такомиллаштириш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

 

Ҳозирда мамлакатда 51 та идора молиявий жарима қўллаш ваколатига эга. Айрим идораларда жарималардан тушган маблағнинг бир қисми ўша ташкилот ихтиёрида қолаётгани танқид қилинди. Бу эса назоратни профилактикадан кўра жарима ундиришга йўналтирувчи нотўғри ёндашувни юзага келтираётгани қайд этилди.

 

“Жарима маблағ йиғиш учун эмас, соҳада тартиб-интизом ва профилактика учун хизмат қилиши керак”, — деди Президентимиз.

 

Шу муносабат билан барча турдаги жарималар миқдори ўртача икки баробарга камайтирилади.

 

Шунингдек, давлат корхоналари томонидан харид қилинган товарлар бўйича тадбиркорларнинг закалат маблағларини қайтариш жараёни автоматлаштирилади.

 

Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда “Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси” тамойили амал қилади.

 

Унга кўра, тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча у айбсиз ҳисобланади. Шунга кўра, айби суд орқали тасдиқланмагунча тадбиркорга жарима ёки бошқа таъсир чораси қўлланмайди.

 

Бундан ташқари, “Биринчи хато учун огоҳлантириш” қоидаси жорий этилади.

 

Биринчи марта қоидабузарлик содир этган, бироқ одамлар ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказмаган тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

 

Суд жараёнларида ҳам тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиблар жорий этилади. Хусусан, назорат органлари биринчи инстанциядан кейинги ҳар бир суд босқичида давлат божини тўлайди.

 

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Эксперт кенгашининг ваколатлари кенгайтирилади. Эндиликда кенгашга божхона, қурилиш, санитария, карантин ва ветеринария соҳаларидаги низоларни ҳам кўриб чиқиш ваколати берилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.