Ўзбекистон

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

 

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш учун мутлақо янги имкониятлар яратилганини таъкидлади.

 

Қайд этилганидек, қисқа даврда вилоят иқтисодиётига 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Ҳудудда «Ҳазорасп» махсус иқтисодий зонаси ва 31 та саноат зонаси ташкил этилди.

 

Тупроққалъа ва Янгиариқ туманларида умумий қуввати 275 мегаватт бўлган электр станциялари барпо этилиб, саноат корхоналарининг барқарор энергия таъминотига хизмат қилмоқда.

 

Бугунги кунда Хоразм иқтисодиётининг 72 фоизи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келмоқда. Экспортда кичик бизнес улуши эса 81 фоизга етиб, вилоят бу кўрсаткич бўйича республикада биринчи ўринга чиқди.

 

Транспорт инфратузилмаси ҳам сезиларли даражада ривожланди. Ҳафталик авиарейслар сони 16 тадан 102 тага, темир йўл қатновлари эса 8 тадан 41 тага ошди. “Тошкент – Хива” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилди, 35 километрлик янги “Урганч – Хива” автомобиль йўли фойдаланишга топширилмоқда.

 

Туризм соҳасида ҳам янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. 25 гектар майдонда “Арда Хива” туристик мажмуаси барпо этилди. Тадбиркорлар томонидан жами 7 минг ўринли 331 та меҳмонхона ва меҳмон уйи ташкил қилинди.

 

Жорий йилда Хоразмга 3 миллион нафар хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда. Хивада меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар объектларни ўз ичига олган “Саҳро юлдузи” туристик комплекси ҳам бунёд этилиши режалаштирилган.

 

“Бир сўз билан айтганда, бугун Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланиб бормоқда”, — деди Президент.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.