Жаҳон

Имрон Хон соғлиғи сабаб қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

Покистон Олий суди собиқ бош вазирни навбатдаги суд мажлисигача тиббий кўрик ва даволаниш учун касалхонага юбориш ҳақида қарор қабул қилди.

Имрон Хон соғлиғи сабаб қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

 

Покистон Олий суди коррупция айблови билан қамоқ жазосини ўтаётган собиқ бош вазир Имрон Хонни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб касалхонага ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Geo tv хабар берди.

 

Суд қарорига кўра, Имрон Хон навбатдаги суд мажлисигача тиббий кўрик ва даволаниш учун Шифа касалхонасига юборилади. Шунингдек, суд тегишли идораларга сиёсатчининг тўлиқ тиббий маълумотларини тақдим этиш бўйича кўрсатма берган.

 

Суд мухолифатдаги Адолат учун ҳаракат партиясидан собиқ бош вазирнинг соғлиғи билан боғлиқ масалани сиёсийлаштирмасликни ҳам сўраган.

 

Аввалроқ, февраль ойида Имрон Хоннинг адвокатлари унинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли қамоқдан озод этилишини сўраб судга мурожаат қилган эди. Хусусан, қон қуйқаси унинг ўнг кўзидаги кўриш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатгани билдирилган.

 

Адвокатлар, шунингдек, 2025 йил декабрида чиқарилган ҳукм ижросини тўхтатишни сўраган. Ушбу ҳукмга кўра, Имрон Хон давлат активлари — заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо соатлар қийматини атайлаб камайтириб кўрсатиш билан боғлиқ коррупция иши бўйича 17 йилга озодликдан маҳрум этилган.

 

Имрон Хон 2018–2022 йилларда Покистон бош вазири лавозимида ишлаган. У 2022 йил 10 апрелда парламентдаги ишончсизлик вотумидан сўнг лавозимидан четлатилган.

 

Унинг рафиқаси Бушра Биби ҳам шу иш доирасида етти йилга озодликдан маҳрум этилган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.