Ўзбекистон

Мандат натижалари эълон қилинди: 209 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Бу йил олий таълимга қабулда давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, контракт бўйича 93,7 баллни ташкил этди.

Мандат натижалари эълон қилинди: 209 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабулнинг якуний натижалари эълон қилинди.

 

18 август куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилишича, жорий йилда 209,1 минг нафар абитуриент бакалавриат таълим йўналишларига талабаликка тавсия этилган.

 

Шундан 52,8 минг нафари давлат гранти, 156,3 минг нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган. Шунингдек, белгиланган имтиёзлар асосида алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида яна 20,5 минг нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган.

 

Бу йил давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, тўлов-контракт бўйича эса 93,7 баллни ташкил этди.

 

Таққослаш учун, 2025/2026-ўқув йилида ўртача ўтиш баллари грант бўйича 121,8 балл, контракт бўйича 84,9 балл бўлган. Шу тариқа, бир йил давомида грант бўйича ўртача ўтиш бали 12,8 баллга, контракт бўйича эса 8,8 баллга ошган.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда абитуриентлар энг кўп танлаган олий таълим муассасалари қаторидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Ўзбекистон Миллий университети жой олди.

 

Таълим йўналишлари орасида эса энг юқори қизиқиш «Даволаш иши», «Иқтисодиёт» ҳамда «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» йўналишларига кузатилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.