Ўзбекистон

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот якунида мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

 

“Биз 40 миллионли халқмиз. Одамларимиз ҳаётини янада яхшилаш учун юқори иқтисодий ўсишни сақлаб қолишимиз зарур”, — деди давлат раҳбари.

 

Қайд этилганидек, жорий йилда ялпи ички маҳсулотни 180 миллиард доллардан, экспорт ҳажмини эса 40 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган.

 

Бу борада тадбиркорлар учун юқори даромадли иш ўринлари яратиш, қўшилган қиймат занжирларини кенгайтириш ва ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини ошириш учун зарур шароитлар яратилади.

 

Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, янги ўсиш нуқталари шакллантирилади. Жумладан:

  • Тошкентда экспортга йўналтирилган бизнес;

  • Андижон, Фарғона ва Наманганда тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик ва машинасозлик;

  • Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда туризм, креатив индустрия ва агросаноат брендлари;

  • Навоий ва Тошкент вилоятларида тоғ-кон, металлургия ва илмий кимё;

  • Қашқадарё ва Сурхондарёда агросаноат ҳамда нефть-газ кимёси;

  • Қорақалпоғистонда «яшил» энергетика, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект;

  • Жиззах ва Сирдарёда автомобилсозлик, электротехника ва қурилиш материаллари бўйича рақобатбардош кластерлар ривожлантирилади.

 

Давлатимиз раҳбари ҳудудларда айнан шу йўналишлар бўйича узун қўшилган қиймат занжирларини яратиш, ишлаб чиқариш ва экспортни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.

 

“Ана шунда одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди, Янги Ўзбекистон тадбиркорлари янги ривожланиш босқичига чиқади. Ишончим комил, бунга кучимиз ҳам, имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!” — деди Президент.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.