Ўзбекистон

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

 

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Унда илк бор туманлардаги студиялардан 25 мингга яқин тадбиркор иштирок этмоқда.

 

Давлат раҳбари юрт иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минглик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади.

 

Очиқ мулоқотлар анъанаси бошланганидан буён тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган минглаб масалаларга ечим топилди. Шу даврда бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинди.

 

Президент бу ислоҳотларнинг асосий мақсади тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш, янги иш ўринларини кўпайтириш ва аҳолини маҳалласининг ўзида даромадли фаолиятга жалб этиш эканини таъкидлади.

 

Сўнгги беш йилда бизнесга ажратилган кредитлар портфели қарийб 3 баравар ошиб, 450 триллион сўмга етди. Тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди. Шунингдек, бизнес вакиллари хорижий банклардан ўз лойиҳаларига мустақил равишда 1 миллиард доллар жалб қилди.

 

Давлат раҳбари бугунги тадбиркорлар фаолиятида янги босқич шаклланаётганини қайд этди:

“Бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти.

 

Беш йил давомида корхоналарнинг асосий капиталга инвестициялари 3 баравар кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноат ишлаб чиқариши 100 миллион доллардан ошган туманлар сони 66 тадан 116 тага кўпайди.

 

Ахборот технологиялари, финтех ва бошқа хизмат кўрсатиш йўналишларининг ривожланиши натижасида хизматлар ҳажми 1 триллион сўмдан ошган туманлар сони 41 тадан 152 тага етди. Халқаро маркетплейслар билан ишлаётган корхоналар сони эса 3,5 мингтани ташкил этмоқда.

 

Маҳаллада фаолиятини бошлаган ва кейинчалик мамлакат бўйлаб ўнлаб филиаллар ташкил этган тадбиркорлар сони 550 тадан, ўз миллий брендини яратган бизнес вакиллари эса 300 тадан ошди.

 

Хомашё базасининг кенгайиши ҳисобига электротехника, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва мебелсозлик каби тармоқларда янги ишлаб чиқариш имкониятлари яратилди. Электромобиллар, полимер ва маиший кимё, «яшил» энергетика ҳамда заргарлик саноати каби янги йўналишлар ҳам жадал ривожланмоқда.

 

“BYD”, “ADM Jizzakh” вa “Sirdaryo Asaka Motors” каби замонавий автомобилсозлик корхоналарининг ишга туширилиши эса мамлакат саноатига янги технологиялар ва компетенциялар олиб кираётган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.