Ўзбекистон

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда кичик бизнес вакиллари учун муҳим бўлган гаров таъминоти масаласини енгиллаштириш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди.

 

Унга кўра, бизнеснинг ҳақиқий қийматини баҳолаш асосида кредит ажратиш имконини берадиган «контр-кафолат» тизими йўлга қўйилади.

 

Мазкур тизим доирасида 10 миллиард сўмгача бўлган кредитлар учун гаров таъминотининг 30 фоизини давлат, яна 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси, 15 фоизини эса банклар ўз зиммасига олади. Натижада тадбиркорнинг ўзидан гаровнинг атиги 25 фоизини таъминлаш талаб этилади.

 

Шунингдек, тадбиркорларга солиқ масалаларида кўмаклашадиган “Виртуал солиқ маслаҳатчиси” ишга туширилди. Келаси йилдан бошлаб сунъий интеллект ёрдамчилари қурилиш, меҳнат муносабатлари, ташқи савдо ва давлат хизматлари соҳаларида ҳам жорий этилади.

 

Очиқ мулоқотда ҳудудларда мавжуд бўш имкониятлардан самарали фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Давлат раҳбари минглаб гектар бўш ер майдонлари ва самарасиз фойдаланилаётган давлат активлари фақат улар асосида янги лойиҳалар амалга оширилиб, иш ўринлари яратилса ва экспорт таъминланса, ҳақиқий иқтисодий қиймат яратишини таъкидлади.

 

Шу мақсадда давлат активларини сотиб олиш шартлари ҳам енгиллаштирилади. Хусусан, аванс тўлови 30 фоиздан 15 фоизга туширилади. Актив қийматини олти ой ичида тўлиқ тўлаган тадбиркорларга 25 фоиз чегирма берилади.

 

Шунингдек, харид қийматининг 50 фоизини тўлаган тадбиркор қолган суммани 7 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

 

Уч ой давомида сотилмаган давлат мулкининг бошланғич нархи босқичма-босқич 10 фоизгача пасайтирилади. Аукционларни ўтказиш муддати эса икки баробар қисқартирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.