Ўзбекистон

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда бизнес юритиш учун зарур давлат хизматлари ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича янги чораларни белгилади.

 

Эндиликда тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади. Яъни тадбиркорнинг аризаси белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган деб ҳисобланади.

 

Лицензия олиш бўйича рад этилган ҳар бир ариза Бизнес-омбудсман томонидан ўрганиб чиқилади. Асоссиз равишда рад этганлик учун масъул шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилади.

 

Шунингдек, тадбиркорлар учун ортиқча маъмурий тўсиқлар қисқартирилади. Яқин вақт ичида 30 дан ортиқ фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Яна 35 та лицензия ва рухсатномани олиш муддати 2–3 баробарга қисқартирилади.

 

Бундан ташқари, 10 та рухсат бериш тартиби хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда ҳам ҳужжатларни расмийлаштириш соддалаштирилади. Ветеринария, санитария ва фитосанитария рухсатномалари ўрнига ягона “Саломатлик сертификати” жорий этилади.

 

Янги лицензия ёки рухсатнома талабини жорий этишдан аввал эса унинг амалий самарадорлиги учта ҳудудда олти ой давомида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилади.

 

Мулоқотда тадбиркорлар мулкига ижро ҳужжатлари асосида тақиқ қўйилиши билан боғлиқ мурожаатлар кўплиги ҳам қайд этилди. Мазкур масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказилиб, уларнинг тизимли ечимлари ишлаб чиқилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.