Ўзбекистон

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

 

Мамлакатда иқтисодий ўсишни янги босқичга олиб чиқиш, саноат ва инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қиладиган йирик инвестиция лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, Жиззахда атом электр станцияси, Олмалиқда тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, шунингдек “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” замонавий автомобиль йўллари қурилмоқда.

 

Ҳудудларда ҳам стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хоразмда экологик авиаёқилғи мажмуаси, Сурхондарёда 940 гектарлик замонавий иссиқхона мажмуаси, Юқори Чирчиқда эса Янги Тошкент халқаро аэропорти бунёд этилмоқда.

 

Жорий йилда умумий қиймати 27 миллиард доллар бўлган 105 та янги саноат ва инфратузилма лойиҳасини бошлаш режалаштирилган.

 

Шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларида жами 3 миллион нафар аҳоли учун янги массивлар барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳаларда ўз маҳсулоти ва хизматлари билан иштирок этишни истаган маҳаллий тадбиркорларга хорижий инвесторлар билан тенг шароитлар яратиб берилади.

 

Транспорт-логистика соҳасида ҳам тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар кенгайтирилмоқда. Хусусан, юк автомобилларини импорт қилишда божхона божи ва утилизация йиғими бекор қилинди. Халқаро ташувлар учун вагон тақдим этишда қўшилган қиймат солиғи ставкасини ноль фоизга тушириш кўзда тутилмоқда.

 

Келгуси йилда Грузиянинг Поти портида йиллик қуввати 500 минг тонна бўлган логистика маркази ишга туширилади. Анаклия порти лойиҳаси бўйича ҳам амалий ишлар бошланади.

 

Бундан ташқари, Олот, Термиз, Янгийўл, Оҳангарон ва Хонобод шаҳарларида йирик транспорт-логистика марказлари ташкил этилади.

 

Келгуси йилда Тошкент халқаро молия маркази ҳамда “Enterprise Uzbekistan” халқаро рақамли технологиялар марказини ишга тушириш режалаштирилган.

 

Ушбу марказлар орқали мамлакатга 20–25 миллиард доллар миқдорида капитал, шунингдек янги билим, илғор технологиялар ва халқаро тажрибани жалб этиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади | Zamon.uz