Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 29 эркак ота бўлди
2026 йилнинг январь–июнь ойларида 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди.

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Статистик маълумотларга кўра, туғилган чақалоқларнинг оталари ёш гуруҳлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
-
25 ёшгача — 34 526 нафар;
-
25–39 ёш — 309 182 нафар;
-
40–59 ёш — 29 403 нафар;
-
60 ёш ва ундан катта — 278 нафар.
Қайд этилган ҳолатларнинг 29 тасида фарзанд оталари 70 ёш ва ундан катта бўлган.
Маълумотлар 2026 йилнинг дастлабки олти ойидаги туғилишлар асосида шакллантирилган.








