Ўзбекистон

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар лифтлари учун янги талаблар белгиланди

Тегишли ўзгартиришлар уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар лифтлари учун янги талаблар белгиланди

 

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлардаги лифтларни ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тартибига янги талаблар киритилди. Тегишли ўзгартиришлар Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги қоидалар уч ой ўтиб кучга киради.

 

Унга кўра, кўп қаватли уйларни бошқариш органлари лифтларнинг бутун хизмат муддати давомида узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаши шарт. Лифтлар фаолияти устидан диспетчерлик назорати ҳам йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, лифт кабиналари оператор билан икки томонлама овозли алоқа имконини берувчи визуал ва овозли сигнализация билан жиҳозланиши керак. Шахта, машина хонаси ва блок эшикларининг очилиши ҳамда ёпилишини кўрсатувчи визуал сигнализация тизимлари ҳам бўлиши талаб этилади.

 

Ҳар бир лифт кабинасида унинг юк кўтариш қуввати ва йўловчиларнинг рухсат этилган сони, “Хавфсиз лифт” электрон платформасидаги рўйхатга олиш рақами, даврий техник кўрикдан ўтказилгани ҳақидаги маълумотлар ҳамда лифтга хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки авария хизматининг телефон рақами кўрсатилиши лозим.

 

Ўзгартиришлар кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш жойларига оид айрим талабларни ҳам янгилайди. Жумладан, кириш йўлаклари ва зинапояларни ҳафтасига камида бир марта тозалаш талаби сақлаб қолинади, уларни ойига камида бир марта, жумладан деворларни тозалаш бўйича алоҳида талаб эса бекор қилинади.

 

Бундан ташқари, кўп қаватли уйларнинг кириш жойларига совутиш ва иситиш мосламалари, жумладан сплит тизимлар ўрнатиш тақиқланади. Балкон ва лоджияларнинг ички қисмига бундай қурилмаларни ўрнатишга эса бинонинг ташқи кўринишига зарар етказилмаган тақдирда рухсат берилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.