Жаҳон

АҚШ Эронни “бўғиб қўйиш” тактикасини танлади — СNN

Трамп Эрон билан музокараларни тўхтатиб, янги стратегияга ўтмоқда.

АҚШ Эронни “бўғиб қўйиш” тактикасини танлади — СNN

 

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурият расмийларига Эрон билан музокараларни тўхтатиш бўйича кўрсатма берган. Бу ҳақда СNN АҚШ расмийсига таяниб хабар берди.

 

Нашр манбасининг маълум қилишича, Вашингтон Эрон билан муносабатларда аввалги ёндашувини ўзгартириб,  Теҳронни "бўғиб қўйишга" қаратилган стратегияга ўтмоқда.

 

СNN маълумотларига кўра, АҚШ бу стратегиядаги ўзгариш ҳақида сиёсий иттифоқчиларини ҳам хабардор қилган. Трамп музокаралар гуруҳига, жумладан, Жаред Кушнер, вице-президент Ж.Д. Вансе ва махсус элчи Стив Виткоффга Теҳрон билан алоқа қилмасликни буюрган.

 

Манбаларга кўра, қарорга Трампнинг Эрон раҳбарияти унинг талабларини бажаришга тайёр эмаслигидан норозилиги сабаб бўлган. АҚШ президенти музокараларни қайта бошлашдан олдин Теҳрон ўзи талаб қилаётган келишувга тайёрлигини намойиш этишини кутмоқчи.

 

СNN таъкидлашича, бу қарор Трамп илгари Эрон билан музокаралар яхши кетаётгани ва янги келишувга эришиш имконияти мавжудлигини билдирган баёнотларидан фарқ қилади.

 

Трамп эса аввалроқ Truth Social тармоғида АҚШ Эрон билан музокара олиб бормаётгани ва бундай музокараларни ўтказиш режалаштирилмаганини ёзган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эронни “бўғиб қўйиш” тактикасини танлади — СNN | Zamon.uz