Ўзбекистон

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти олимлари ва тадқиқотчилари Жиззах магистраль электр тармоқлари филиалининг 110/10 кВ кучланишли “Чилонзор” подстанциясида тадқиқот олиб борди. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти матбуот котиби хабар берди.

 

Тадқиқот “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон қонун талаблари асосида ташкил этилган.

 

Ўрганиш давомида электр тармоғидаги йўқотишлар даражаси, трансформаторларнинг юкланиш режими, реактив қувват баланси ҳамда изоляция ресурсининг эскириш кўрсаткичлари чуқур таҳлил қилинди.

 

Тадқиқот натижасида электр тармоғи самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмаларни ўрнатиш орқали қувват коэффициентини меъёрий даражага яқинлаштириш, SCADA тизими ёрдамида масофадан бошқариш ва электр тармоғини реал вақт режимида назорат қилиш имкониятларини жорий этиш таклиф қилинди.

 

Шунингдек, юклама графигини оптималлаштириш мақсадида истеъмол профилини рақамли моделлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу илмий ечимларни амалиётга жорий этиш техник йўқотишларни камайтириш, электр таъминоти ишончлилигини ошириш ҳамда мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди | Zamon.uz