Ўзбекистон

Энди уй-жойни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Адлия вазирлиги тарқалган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

Энди уй-жойни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

 

Ижтимоий тармоқларда 2027 йилдан бошлаб уй-жойни «рассрочка»га олиб бўлмайди, деган хабарлар тарқалмоқда. Адлия вазирлиги тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

 

Президентнинг 2026 йил 14 августдаги ПҚ–294-сон қарори билан 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти тартибга солинади.

 

Қарорга кўра, муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахслар муддатли тўлов операторлари ҳисобланади. Бундай операторлар орқали кўчмас мулк муддатли тўлов хизматининг объекти бўла олмайди.

 

Яъни воситачи оператор орқали уй-жойни «рассрочка»га олиш имконияти бўлмайди.

 

Аммо бу қурувчи ўзи барпо этган уй-жойни харидорга бевосита бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сота олмайди, дегани эмас.

 

Қарорда сотувчи томонидан истеъмолчига тўғридан-тўғри сотиш ҳолатлари муддатли тўлов хизмати тушунчасидан мустасно экани белгиланган.

 

Шундай қилиб, фуқаролар қурувчининг ўзидан уй-жойни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари мумкин. Янги тартиб қурувчи ва харидор ўртасидаги бундай бевосита савдони тақиқламайди.

 

Шунингдек, 2027 йилдан муддатли тўлов операторлари махсус реестрга киритилади ва Марказий банк назорати остида фаолият юритади. Уларнинг шартномалари, устама ва комиссияларига нисбатан ҳам аниқ талаблар белгиланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.