Жаҳон

Европа денгизлари рекорд даражада исимоқда

Олимлар Европа атрофидаги денгизларда кузатилаётган ҳароратнинг асосий сабаби инсон фаолияти натижасидаги иқлим ўзгариши эканини маълум қилди.

Европа денгизлари рекорд даражада исимоқда


 
2026 йил июль ойида Ўрта ер денгизининг ўртача ҳарорати 27 даражага етиб, июль ойлари учун тарихдаги энг юқори кўрсаткични қайд этган. Август бошида эса Испаниянинг Маллорса ороли яқинидаги очиқ денгизда сув ҳарорати 33 даражагача кўтарилган.


 
World Weather Attribution (WWA) гуруҳи таҳлилига кўра, инсон фаолияти билан боғлиқ иқлим ўзгариши Ўрта ер денгизидаги ҳароратни тахминан 2 даражага, Ғарбий Европа денгизларидаги ҳароратни эса 1,4 даражага оширган.


 
Олимлар Ўрта ер денгизининг шарқий ва ғарбий қисмлари, шунингдек, Бискай қўлтиғи ва Иберия қирғоқларида қайд этилган энг юқори ҳароратлар инсон сабаб бўлган глобал исишсиз деярли юзага келиши мумкин эмас эди, деган хулосага келган.


 
Денгиздаги иссиқлик тўлқинлари ҳам кенг ҳудудни қамраб олган. Таҳлилга кўра, ҳозир Бискай қўлтиғининг қарийб 90 фоизи ва Ғарбий Ўрта ер денгизининг 80 фоизи денгиздаги иссиқлик тўлқини шароитида қолмоқда. Глобал исиш бўлмаганида бу кўрсаткич тахминан 40 фоиз атрофида бўлиши кутиларди.


 
Мутахассислар бундай ҳарорат денгиз экотизимларига жиддий зарар етказиши мумкинлигини таъкидлаган. Иссиқлик айрим денгиз жониворларининг оммавий нобуд бўлишига, озиқ занжирларининг бузилишига ва айрим турларнинг салқинроқ ҳудудларга кўчишига сабаб бўлмоқда.


 
Бундан ташқари, иссиқ денгизлар қирғоқбўйи ҳудудларида намлик ва тунги ҳароратнинг ошишига, йилнинг кейинги даврларида эса кучлироқ бўронлар шаклланишига шароит яратиши мумкин.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Европа денгизлари рекорд даражада исимоқда | Zamon.uz