Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Қўмита савдо нуқталарида ўқув қуролларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш муҳимлигини билдирди.

Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақирди


 
Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон бўйлаб умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий “Мактаб бозорлари” ташкил этилган.


 
Рақобат қўмитаси ушбу савдо нуқталарида ўқув қуроллари, мактаб формаси, дарсликлар ва бошқа анжомларни сифатли ҳамда ҳамёнбоп нархларда харид қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.


 
Қўмита тадбиркорларга сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархларининг асослилиги ва истеъмолчиларга зарур маълумотларнинг тақдим этилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилишни эслатди. Шунингдек, мактаб бозорлари иштирокчиларини нархларни асоссиз оширмасликка чақирди.


 
Фуқароларга эса харид вақтида маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларига эътибор қаратиш тавсия этилди.


 
Қўмита мактаб бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича мониторинг олиб боришини маълум қилди.


 
Нархларнинг асоссиз оширилиши ёки бошқа қонунбузарлик ҳолатларига дуч келган фуқаролар 1159 қисқа рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақирди | Zamon.uz