Жаҳон

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларига солиқ жорий этиш таклиф қилинди

Маълум қилинишича, 2026 йилда мигрантлар чет элга 17 миллиард рублдан ортиқ маблағ юборган.

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларига солиқ жорий этиш таклиф қилинди

 

Россиянинг “Адолатли Россия” партияси раиси Сергей Миронов мигрантларнинг Россиядан хорижга амалга оширадиган банк ўтказмаларига 3 фоизлик солиқ жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Мироновнинг айтишича, мигрантларнинг чет элга пул юбориши учун алоҳида тўлов механизмини яратиш зарур. Унинг таклифига кўра, хорижга амалга ошириладиган ҳар бир банк ўтказмасининг 3 фоизи миқдорида солиқ ундирилиши керак.

 

Депутат мигрантлар томонидан 2026 йилда чет элга 17 миллиард рублдан ортиқ маблағ ўтказилганини таъкидлаган. Унинг фикрича, айни пайтда хорижий фуқаролар ушбу пул ўтказмалари учун алоҳида тўлов амалга оширмаяпти.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларига солиқ жорий этиш таклиф қилинди | Zamon.uz