Жаҳон

Россиялик бизнесменлар Украинага қарши уруш учун қарийб 4,5 миллиард доллар ажратди

Бу 2025 йилги жами тушумдан 1,5 баравар кўп.

Россиялик бизнесменлар Украинага қарши уруш учун қарийб 4,5 миллиард доллар ажратди

 

Россиялик йирик бизнес вакиллари томонидан мамлакат федерал буджетига ўтказилган маблағлар 2026 йил август ўрталарига келиб 383,69 миллиард рублга, яъни 4,5 миллиард доллардан ортиқ суммага етган. Бу ҳақда Deutsche Welle Россиянинг “Электрон буджет” тизими маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Қайд этилишича, 2026 йилнинг дастлабки етти ярим ойида буджетга тушган ушбу маблағлар 2025 йил давомида қайд этилган 251,3 миллиард рубллик тушумдан 1,5 баравар кўп.

 

Маълумотларга кўра, маблағлар Россия президенти Владимир Путин йирик бизнес вакилларини мамлакат буджетига “ихтиёрий бадаллар” киритишга чақирганидан кейин сезиларли даражада ошган.

 

Путин март ойида Россия бизнес вакиллари билан ёпиқ учрашув ўтказган. The Bell нашри манбаларига кўра, ушбу учрашувда тадбиркорларга буджетни қўллаб-қувватлаш таклиф қилинган. Ушбу ташаббуснинг келиб чиқишида «Роснефт» раҳбари Игор Сечин тургани айтилади.

 

Икки манбага кўра, тадбиркор Сулаймон Керимов учрашувнинг ўзида буджетга 100 миллиард рубль ўтказишга ваъда берган. Яна камида бир нафар бизнес вакили аниқ сумма кўрсатмаган ҳолда ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

 

Статистикага кўра, март ойидаги учрашувгача нодавлат ташкилотлардан федерал буджетга атиги 15,6 миллиард рубль тушган. Апрель ойида эса тушум кескин ошиб, 159,7 миллиард рублга етган. Май ойида бу кўрсаткич 232,3 миллиард, июнда 294,4 миллиард рубль бўлган. Июль ва август ойининг биринчи ярмида эса маблағлар яна қарийб 30 фоизга ошиб, 383,69 миллиард рублни ташкил этган.

 

Шу тариқа, 2026 йилда Россия буджетига йирик бизнес ва нодавлат ташкилотлардан келиб тушган “ихтиёрий бадаллар” ҳажми ўтган йилги кўрсаткичдан сезиларли даражада ошган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россиялик бизнесменлар Украинага қарши уруш учун қарийб 4,5 миллиард доллар ажратди | Zamon.uz