Ўзбекистон

Тошкент аэропортида каннабис мойини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Яна бир ҳолатда Тошкент туманида ҳаракатланаётган “Damas”дан 12 992 дона “Сибутрамин” моддаси бўлган кофе маҳсулоти аниқланган.

Тошкент аэропортида каннабис мойини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда таркибида психофаол ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Тошкент халқаро аэропортида “Бангкок – Тошкент” йўналишида учиб келган фуқаронинг юклари рентген аппарати орқали текширилганда, шубҳали озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланган.

 

Текширув давомида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс турли озиқ-овқат маҳсулотлари ниқоби остида 978 грамм каннабис мойи ҳамда таркибида психофаол модда бўлган, умумий оғирлиги тахминан 500 граммни ташкил этувчи қўзиқоринларни келгусида сотиш мақсадида олиб келгани аниқланган.

 

Яна бир ҳолатда Тошкент тумани ҳудудида ҳаракатланаётган «Damas» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Учкўприк туманларида яшовчи, 1987 ва 1989 йилларда туғилган икки нафар шахсга тегишли полиетилен пакетларда таркибида «Сибутрамин» кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 12 992 дона кофе маҳсулоти борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Аниқланишича, мазкур маҳсулотлар қўшни республикадан олиб келинган бўлиб, уларни Фарғона вилоятида сотиш режалаштирилган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.