Ўзбекистон

Тошкентда кредит қарзи сабаб машина хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 10 млн қарзи бўлган.

Тошкентда кредит қарзи сабаб машина хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2025 йил 9 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор О.И.дан ундирувчи банк фойдасига 10 миллион 13 минг сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига келиб тушгач, унинг ижросини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.И.га тегишли бўлган «HONGQI» русумли автотранспорт воситаси аниқланиб, белгиланган тартибда хатланди.

 

Ушбу чора қарздорликни ундириш, суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш ҳамда ундирувчининг қонуний талабларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилди.

 

Таъкидлаш жоизки, суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади. Шу боис қарздорларнинг ижро ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни ихтиёрий равишда бажариши энг мақбул ечимдир.

 

Қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган мажбурий ижро чоралари қўлланилиши мумкин.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.