Ўзбекистон

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

 

2026/2027 ўқув йилида Ўзбекистон давлат олий таълим ташкилотларида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқаролари учун жами 70 та грант ўрни ажратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

 

Шундан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқароларига 20 тадан, Мўғулистон фуқароларига эса 10 та грант ажратилган.

 

Қирғизистон фуқаролари учун 20 та грант 6 та бакалавриат йўналиши бўйича берилади. Улар орасида мактабгача таълим, компьютер инжиниринги, агрономия, қурилиш муҳандислиги, сув хўжалиги ва мелиорация ҳамда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишлари бор.

 

Қозоғистон фуқаролари учун ажратилган 20 та грант математика, иқтисодиёт, тарих, бухгалтерия ҳисоби, компьютер инжиниринги, телекоммуникация технологиялари, логистика ва бошқа йўналишларни қамраб олади.

 

Тожикистон фуқаролари учун грантлар даволаш иши, стоматология, логистика, транспорт воситалари муҳандислиги, халқаро муносабатлар, юриспуденция, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва бошқа таълим йўналишлари бўйича тақсимланган.

 

Мўғулистон фуқаролари учун эса 10 та грант, жумладан 4 та бакалавриат ва 6 та магистратура ўрни ажратилган. Грантлар кончилик, ветеринария, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, транспорт-логистика ва халқаро савдо каби йўналишларни қамраб олади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди | Zamon.uz