Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

 

Туркиянинг тарихий шаҳарларидан бири — Баликесирда “Маданият йўналишидан рақамли келажакка: маданиятлар, медиа ва сунъий интеллект” мавзусида халқаро медиафорум бўлиб ўтди.

 

Форум доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Туркиянинг медиа ташкилотлари вакиллари ўртасида икки мамлакат журналистикасининг бугунги ҳолати, замонавий медиа муҳитидаги янги имконият ва чақириқлар, профессионал алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган учрашувлар ташкил этилди.

 

Мулоқотларнинг муҳим натижаларидан бири Ўзбекистон ва Туркия медиа тузилмалари ўртасида ҳамкорлик меморандумининг имзоланганидир.

 

Ўзбекистон журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси Шуҳрат Орипов, Туркия журналистлар федерацияси раиси Йилмаз Каража ва Туркия Интернет Медиа Бирлиги бошқаруви раиси Сулаймон Баса томонидан имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат журналистлари ва медиа ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни тизимли ва амалий асосда ривожлантириш учун муҳим қадам бўлди.

 

Хусусан, Туркия Журналистлар федерацияси билан ҳамкорлик доирасида журналистлар делегациялари алмашинуви, маҳаллий матбуотни ривожлантириш бўйича тажриба ўрганиш, рақамли журналистика, сунъий интеллект ва медиа саводхонлик йўналишларида қўшма семинар ва тренинглар ташкил этиш, журналистларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро медиафорумлар ўтказиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, икки мамлакат журналистлари ўртасидаги профессионал тармоқни кенгайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш ҳам ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

 

Туркия Журналистлар федерацияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, журналистларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилиш, матбуот ва сўз эркинлиги масалаларида журналистик ҳамжамиятнинг умумий позициясини ифодалаш, маҳаллий ва минтақавий матбуотни қўллаб-қувватлаш ҳамда профессионал ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларида фаолият юритади. Федерация Туркиянинг 81 вилоятидаги журналистлар уюшмаларини бирлаштиради.

 

ТİМБİР билан имзоланган меморандум эса ҳамкорликнинг рақамли медиа йўналишини янада кенгайтиришга қаратилган. Ташкилот интернет журналистикаси, рақамли медиа ва онлайн ахборот платформалари йўналишида фаолият юритади. Унинг ҳамкорлик тармоғи Туркиянинг 81 вилояти ҳамда дунёнинг 25 мамлакатини қамраб олади. Ташкилот тармоғига 800 дан ортиқ медиа ташкилоти ва 1000 дан зиёд ахборот платформаси киради.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва ТİМБİР ўртасидаги ҳамкорлик доирасида рақамли журналистика, интернет медиа, журналистлар малакасини ошириш, медиа саводхонлик, дезинформацияга қарши курашиш ва ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

 

Шунингдек, медиа ходимлари учун таълим дастурлари, семинар ва тренинглар ташкил этиш, рақамли муҳитда ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш, журналистик этика ҳамда замонавий медиа технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

 

Баликесирда имзоланган мазкур келишувлар Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ўртасидаги профессионал алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш ва қўшма медиа лойиҳаларни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.