Қашқадарёда ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди
Гўдакка шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида ёш бола иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.
2026 йил 30 июнь куни соат 20:00 ларда Қамаши тумани Д-149 автомобиль йўлининг 1-километрида 2009 йилда туғилган У.Й. бошқарувидаги «Черй» русумли автомобиль ҳаракатни бошлаши вақтида йўлнинг четки қисмида турган 2023 йилда туғилган А.Б.ни туртиб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қонуний тартибда расмийлаштирилган. Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳозирда тўпланган иш ҳужжатларини Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.








