Жаҳон

АҚШнинг давлат қарзи тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошди

Мамлакатнинг қонуний қарз лимити 41,103 триллион доллар этиб белгиланган.

АҚШнинг давлат қарзи тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошди

 

АҚШ Молия вазирлигининг 18 август ҳолатидаги маълумотларига кўра, мамлакатнинг жами давлат қарзи 40,047 триллион долларга етган.

 

Ушбу қарзнинг:

  • 32,265 триллион доллардан ортиқ қисми жисмоний шахслар ва ташкилотлар олдидаги мажбуриятлардан;

  • 7,781 триллион доллардан ортиқ қисми эса ҳукумат ичидаги қарзлардан иборат.

 

АҚШнинг миллий қарзи федерал ҳукуматнинг буджет тақчиллигини қоплаш учун қарз маблағларини жалб қилиши натижасида шаклланади. Мамлакат банклар, инвесторлар, хорижий кредиторлар ва суверен бойлик фондлари каби кредиторлар олдида мажбуриятларга эга.

 

Маълумотларга кўра, АҚШнинг давлат қарзи 2017 йилдан буён икки баравардан кўпроққа ошган. Доналд Трамп президентлиги даврида қарз қарийб 12 триллион долларга, Жо Байденнинг тўрт йиллик президентлиги даврида эса 8 триллион доллардан ортиқ миқдорга ошган.

 

Мутахассислар қарзнинг сезиларли даражада ўсишини коронавирус пандемияси давридаги фавқулодда харажатлар, солиқ тушумларининг камайиши ҳамда ижтимоий дастурларга ажратиладиган маблағларнинг кўпайиши билан боғламоқда.

 

Ҳозирда АҚШ ҳар йили фақат давлат қарзи бўйича фоиз тўловларига 1,1 триллион доллар сарфлаётгани қайд этилган. Иқтисодчилар қарзнинг юқори суръатларда ўсиши инфляцияни тезлаштириши ва бошқа давлат дастурларини молиялаштириш имкониятларини қисқартириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

 

Петер Ж. Петерсон жамғармаси раиси ва бош директори Майкл Петерсоннинг таъкидлашича, 40 триллион долларлик давлат қарзи АҚШ учун жуда юқори кўрсаткич ҳисобланади. Унинг фикрича, қарзнинг ортиши Вашингтондаги ҳар икки партиянинг йиллар давомида олиб борган фискал сиёсати, шунингдек, аҳолининг қариши билан ҳам боғлиқ.

 

Петерсоннинг қайд этишича, АҚШда ҳар куни тахминан 10 минг киши 65 ёшга тўлади. Уларнинг нафақага чиқиши, ижтимоий таъминот тўловларини ола бошлаши, шунингдек, аҳолининг узоқроқ умр кўриши ва соғлиқни сақлаш харажатларининг юқорилиги давлат харажатларининг ошишига олиб келмоқда.

 

Шу билан бирга, АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг қонуний давлат қарзи лимити 41,103 триллион доллар этиб белгиланган. Ҳозирги қарз миқдори ушбу чегарадан пастлигича қолмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШнинг давлат қарзи тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошди | Zamon.uz