Ўзбекистон

Доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана, тиббий ёрдам, ҳужжатларни тиклаш ва ишга жойлашишга кўмаклашишни назарда тутувчи ягона тартиб жорий этилди.

Доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

 

Ўзбекистонда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинча бошпана ва зарур ижтимоий хизматлар билан таъминлашнинг ягона тартиби белгиланди. Тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 18 августдаги қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда назарда тутилган.

 

Унга кўра, бундай шахслар Вақтинча бошпана ва ижтимоий мослашув марказларига жойлаштирилади. Марказларга фуқароларнинг ўзи мурожаат қилиши, шунингдек, маҳалла, ички ишлар органлари ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан аниқланган шахслар ҳақида маълумот тақдим этилиши мумкин.

 

Марказларда шахсларга вақтинча бошпана ва зарур маиший шароитлар яратилади. Шунингдек, улар тиббий кўрикдан ўтказилади, зарурат бўлганда даволанишга йўналтирилади ҳамда пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни расмийлаштиришда кўмак кўрсатилади.

 

Бундан ташқари, паспорт ёки ID-карта каби ҳужжатларни тиклаш, қариндошларини аниқлаш, ишга жойлашиш ва айрим ҳолларда уй-жой масаласини ҳал этишга кўмаклашиш ҳам назарда тутилган.

 

Шахс марказга жойлаштирилгач, унинг маълумотлари тегишли ахборот тизимларига киритилади. Ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан унинг ҳолати ўрганилиб, зарур ёрдам чораларини белгиловчи индивидуал ижтимоий мослашув режаси ишлаб чиқилади.

 

Қарорга мувофиқ, шахс дастлаб марказга 20 кунгача муддатга жойлаштирилиши мумкин. Зарурат бўлганда, унинг марказда қолиш муддати қонунчиликда белгиланган тартибда узайтирилади.

 

Шунингдек, ижтимоий мослаштириш жараёнини мониторинг қилиш, амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни шакллантириш ҳамда масъул ходимларнинг жавобгарлигини белгилаш механизмлари жорий этилади.

 

Мазкур тартиб муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлашдан бошлаб, уларни вақтинча бошпана билан таъминлаш, зарур тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда мустақил ҳаётга қайтишига кўмаклашиш жараёнларини ягона тизим асосида ташкил этишга қаратилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди | Zamon.uz