Жаҳон

Марказий Африкада олтин конининг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кўплаб кончилар бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолган.

Марказий Африкада олтин конининг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

Марказий Африка Республикасининг ғарбий қисмида, Камерун билан чегарадош ҳудудда жойлашган ҳунармандчилик олтин конининг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

 

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, фожиа 19 август куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида Бабуа шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги Замбое қишлоғида содир бўлган.

 

Қутқарув ишлари давомида 100 дан ортиқ жасад топилган. Маҳаллий ОАВларнинг айримлари ҳалок бўлганлар сони 107 нафарга етгани ҳақида хабар берган.

 

Маҳаллий расмийлар ва қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, кўплаб кончилар ҳамон бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолган. Шу сабабли қурбонлар сони янада ортиши мумкин.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса кончилар ишлаётган бир нечта ерости туннелларининг қулаб тушиши натижасида юз берган бўлиши мумкин. Воқеа сабабларини аниқлаш учун тергов бошланган.

 

Қутқарув ва қидирув ишлари давом этмоқда. Маҳаллий расмийлар ташкилотлар ҳамда кўнгиллилардан қутқарув ишларида ёрдам сўраган.

 

Марказий Африка Республикасида ҳунармандчилик олтин конларида бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрайди. Минглаб одамлар кичик миқёсдаги кончилик ишларида, кўпинча давлат назоратисиз фаолият юритади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.