Ўзбекистонда талабалар учун дарслар 7 сентябрдан бошланади
Талабалар ва ўқувчилар учун янги ўқув йили саналари эълон қилинди.

2026/2027-ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Олий таълим ташкилотларида эса янги ўқув йилининг бошланиш саналари босқичлар кесимида қуйидагича белгиланди:
-
1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;
-
2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14 сентябрдан.








