Ўзбекистон

ОТМга киришда 234 мингга яқин абитуриент минимал баллни тўплай олмади

Бу жами абитуриентларнинг 37,54 фоизини ташкил этади.

ОТМга киришда 234 мингга яқин абитуриент минимал баллни тўплай олмади

 

2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ҳужжат топширган 677,9 минг нафар абитуриентнинг 233 935 нафари кириш учун белгиланган минимал балл — 56,7 баллни тўплай олмаган.

 

Бу жами абитуриентларнинг 37,54 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Олий таълим вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

 

Олий таълимга кириш учун минимал талаб этиладиган кўрсаткич максимал баллнинг 30 фоизига тенг. 56,7 баллдан паст натижа қайд этган абитуриентлар улуши сўнгги йилларда камайиб бормоқда:

  • 2023/2024-ўқув йили — 46 фоиз;

  • 2024/2025-ўқув йили — 43 фоиз;

  • 2025/2026-ўқув йили — 41 фоиз;

  • 2026/2027-ўқув йили — 37,54 фоиз.

 

Сардор Ражабовнинг таъкидлашича, мазкур кўрсаткичнинг пасайиши абитуриентларнинг билим даражаси ва тест натижалари яхшиланаётганидан далолат беради.

 

Шу билан бирга, сўнгги йилларда давлат ОТМлари бакалавриатига ҳужжат топшираётганлар сони ҳам камайган.

 

2026 йилда давлат ОТМлари бакалавриатига 677,9 минг нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Аввалги йилларда эса бу кўрсаткич бир миллиондан ортиқ бўлган:

  • 2019 йил — 1 066 925 нафар;

  • 2020 йил — 1 484 085 нафар;

  • 2021 йил — 948 211 нафар;

  • 2022 йил — 1 214 232 нафар;

  • 2023 йил — 1 018 007 нафар;

  • 2024 йил — 894 279 нафар;

  • 2025 йил — 732 411 нафар;

  • 2026 йил — 677 900 нафарга яқин.

 

Шундай қилиб, 2026 йилда ОТМга ҳужжат топширганлар сони 2023 йилга нисбатан қарийб 340 минг нафарга ёки 33 фоизга камайган.

 

Абитуриентлар сонининг қисқаришига сиртдан таълим шаклига қабулнинг тўхтатилиши ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.