Жаҳон

Қозоғистонда хавфли иситма: касалланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Туркистон вилоятида каналар чақиши оқибатида хавфли иситма қайд этилмоқда.

Қозоғистонда хавфли иситма: касалланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

 

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён Қрим-Конго геморрагик иситмасининг 8 та ҳолати қайд этилди. Касалланганлар орасида қовун далаларида ишлаш ёки дам олиш вақтида кана чаққан Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

 

Бу ҳақда Туркистон вилояти Санитария-эпидемиологик назорат бошқармаси раҳбари Нурбек Нишанов «Otyrar» нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, қайд этилган 8 та ҳолатнинг 6 таси чорва молларига қараш ёки улар билан алоқада бўлиш, яна бир ҳолат эса ҳовлида ўт ўриш вақтида кана чақиши билан боғлиқ.

 

Йил бошидан буён ҳудудда 35 мингдан ортиқ намуна текширилган ва 55 та канада Қрим-Конго геморрагик иситмаси қўзғатувчиси аниқланган.

 

Туркистон вилояти мазкур инфекция бўйича эндемик ҳудуд ҳисобланади. Касаллик, одатда, баҳор ва ёз ойларида каналар фаоллиги ошиши билан кўпроқ учрайди.

 

Мутахассислар чорва моллари билан ишлашда ёки табиат қўйнида бўлганда ҳимоя кийимларидан фойдаланиш, танани мунтазам равишда кана бор-йўқлигига текшириш ва кана чаққан ҳолатда тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.