Жаҳон

Португалияда “бурқа қонуни” кучга кирди

Мамлакатда жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди.

Португалияда “бурқа қонуни” кучга кирди

 

Португалия президенти Антонио Жосе Сегуро жамоат жойларида юзни яширишга қаратилган кийимларни тақиқловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда European Pravda нашри Euractiv маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Маҳаллий ОАВ томонидан “бурқа қонуни” деб аталган ҳужжат июль ойида парламент томонидан ўнг қанот ҳукмрон коалицияси ва ўта ўнг қанот вакилларининг қўллаб-қувватлаши билан маъқулланган. Чап қанот партиялари эса қонунга қарши овоз берган.

 

Қонунга кўра, жамоат жойларида юзни яшириш ёки шахсни аниқлашга тўсқинлик қилувчи кийимлардан фойдаланиш тақиқланади. Шунингдек, шахсни жинси, дини, ёши ёки келиб чиқишига боғлиқ сабабларга кўра юзини ёпишга мажбурлаш ҳам тақиқланган.

 

Президент Сегуро юз инсоннинг шахсияти ва мулоқотининг муҳим қисми эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, у мазкур масала ижтимоий ва маданий жиҳатдан нозик эканини қайд этган.

 

Қоидани бузганлар 150 евродан 3 минг еврогача жаримага тортилиши мумкин.

 

Қонунда айрим истиснолар ҳам назарда тутилган. Жумладан, тиббий, касбий, бадиий ёки об-ҳаво билан боғлиқ заруратлар, шунингдек, диний ибодат жойлари, дипломатик ваколатхоналар ва самолёт бортидаги ҳолатлар бундан мустасно.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.