Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 5 йилга қамалди

18 ёшли такси ҳайдовчиси йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 5 йилга қамалди

 

Россиянинг Владивосток шаҳрида йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган Ўзбекистон фуқаросига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Главне Новости” хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 2025 йил ноябрь ойида содир бўлган. 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. У йўловчи билан жанжаллашиб қолганидан сўнг автомобиль юкхонасидан бейсбол таёқчасини олиб, эркакнинг бош қисмига камида уч марта зарба берган.

 

Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари, жумладан, очиқ бош мия жароҳатини олган ва шифохонага ётқизилган.

 

Ҳодисадан кейин ҳайдовчи Приморе ўлкасидан қочиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уни Кемерово вилоятида қўлга олиб, Владивостокка қайтарган.

 

Суд Ўзбекистон фуқаросини қасддан оғир тан жароҳати етказишда айбдор деб топиб, умумий тартибли колонияда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

 

Шунингдек, судланувчи жабрланувчига етказилган маънавий зарар учун 1 миллион рубль миқдорида товон пули тўлаши белгиланган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 5 йилга қамалди | Zamon.uz