Ўзбекистон

Тадбиркорларга қўлланадиган жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади

Бу ўзгариш бизнесга тушадиган маъмурий босимни камайтириш ва назоратни профилактикага йўналтиришга хизмат қилади.

Тадбиркорларга қўлланадиган жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмда тадбиркорлар билан ўтказилган VI очиқ мулоқотида бизнесга нисбатан маъмурий босимни камайтиришга қаратилган янги ёндашувлар маълум қилинди.

 

Бизнес-омбудсман маълумотига кўра, ҳозирда 51 та идора молиявий жарима қўллаш ваколатига эга. Жариманинг бир қисми уни қўллаган идорага тушиши айрим раҳбарларда назоратни тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва жарима ундиришга йўналтириш хавфини юзага келтираётгани танқид қилинди.

 

Шу муносабат билан тадбиркорларга қўлланадиган барча турдаги жарималар миқдорини ўртача 2 баробарга камайтириш таклиф қилинди.

 

Янги ёндашувда жариманинг асосий вазифаси маблағ йиғиш эмас, балки соҳада қонуний тартиб ва интизомни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат бўлиши кўзда тутилмоқда.

 

Президент назорат идоралари фаолиятида тартиб-интизом ва профилактикага устувор аҳамият бериш зарурлигини таъкидлади. Яъни, тадбиркорни жазолашдан кўра, қоидабузарликларнинг олдини олиш ва қонуний фаолият юритиши учун шароит яратишга эътибор қаратилади.

 

Шунингдек, очиқ мулоқотда молиявий жарима қўллаш ваколатига эга идоралар фаолиятида маъмурий босимни камайтириш зарурлиги қайд этилди. Тадбиркорлик субъекти ҳуқуқлари бузилган ёки асоссиз жарима қўлланган деб ҳисобласа, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.