Ўзбекистон

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тегишли лицензияси бўлмаган шахс 3 кишини “Умра”га юбориш эвазига 3 450 доллар, яна бир шахс 4 кишини юбориш учун 4 200 доллар талаб қилган.

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди

 

Тошкент шаҳри ва Фарғона шаҳрида фуқароларни «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда, ўзини «Умра» зиёратини ташкил этишга рухсат берилган туристик фирманинг вакили сифатида таништириб, 3 нафар фуқарони Саудия Арабистонига «Умра» сафарига юбориш ҳамда зиёрат амалларини тўлиқ бажаришларини таъминлаш эвазига 3 450 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3 400 АҚШ доллари ва 600 минг сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Фарғона шаҳрида аниқланган бошқа ҳолатда эса 1998 йилда туғилган фуқаро танишлари орқали 4 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига жами 4 200 АҚШ доллари талаб қилган. Сўралган пул маблағларини олаётган вақтида унинг ноқонуний фаолиятига ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан чек қўйилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳар икки шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди | Zamon.uz