Ўзбекистон

Тошкентда “Яшил тўлқин”нинг янги қисми ишга туширилди

Амир Темур майдонидаги 5 та светофор ягона алгоритм асосида ишлай бошлади.

Тошкентда “Яшил тўлқин”нинг янги қисми ишга туширилди

 

Тошкент шаҳридаги Амир Темур майдони ва унга туташ кўчаларда транспорт ҳаракатини мувофиқлаштиришга қаратилган “Яшил тўлқин” светофор тизимининг янги қисми ишга туширилди.

 

Марказий йўл ҳаракатини бошқариш маркази маълумотига кўра, ҳудуддаги 5 та светофор ягона алгоритм асосида синхронлаштирилган. Тизим икки йўналиш бўйича ҳаракатни мувофиқлаштириб, транспорт воситаларининг ортиқча тўхташларини камайтиришга хизмат қилади.

 

Эндиликда ҳайдовчи белгиланган тезлик режимига риоя қилган ҳолда яшил чироқда ҳаракатни бошласа, Амир Темур майдонидаги айланма йўл бўйлаб кейинги светофорларга яшил сигнал вақтида етиб бориши мумкин.

 

Тизим, хусусан, Амир Темур ва Бухоро кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Олой бозори йўналишида, шунингдек, тескари йўналишда ҳаракатланишни мувофиқлаштиради.

 

“Яшил тўлқин”нинг ишлаш принципи светофорларнинг барчаси бир вақтда яшил чироқ ёқишига эмас, балки транспорт воситасининг белгиланган масофани босиб ўтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда светофор сигналларини кетма-кет мувофиқлаштиришга асосланган.

 

Тизимдан самарали фойдаланиш учун ҳайдовчиларга:

  • ҳаракатни яшил сигналда бошлаш;

  • белгиланган тезликни сақлаш;

  • кескин тезлашиш ва тормозлашдан сақланиш;

  • хавфсиз масофани сақлаш;

  • светофор сигналларига қатъий риоя қилиш тавсия этилади.

 

“Яшил тўлқин” тезликни ошириш учун эмас, балки транспорт оқимини бир маромда ва хавфсиз ташкил этиш учун жорий этилган.

 

Янги тизим натижасида светофорлар олдидаги ортиқча тўхташлар, тирбандлик ва кутиш вақтини камайтириш, транспорт ҳаракатини силлиқлаштириш, шунингдек, ёқилғи сарфи ва зарарли чиқиндиларни қисқартириш кутилмоқда.

 

Айни пайтда Амир Темур айланма йўли ва Маҳтумқули кўчаси ўртасидаги йўналишни “Яшил тўлқин” тизимига улаш алгоритми ишлаб чиқилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда “Яшил тўлқин”нинг янги қисми ишга туширилди | Zamon.uz