Ўзбекистон

UzQR олиш энди онлайн амалга оширилади

Тадбиркорлар энди QR-кодни банкка бормасдан, Biznes 24/7 иловаси орқали олишлари мумкин.

UzQR олиш энди онлайн амалга оширилади

 

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ тадбиркорлар учун UzQR олиш жараёнини рақамлаштирди. Эндиликда тадбиркорлар QR-код олиш учун банк офисига бориши шарт эмас. Барча жараённи масофадан туриб Biznes 24/7 иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

 

Янги хизмат тадбиркорларга вақтни тежаш, тўловларни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ва савдо нуқталарида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни қулай ташкил этиш имконини беради.

 

Ягона UzQR — турли тўловлар учун ягона ечим

Тадбиркор битта UzQR орқали турли банклар ва тўлов иловалари орқали амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиши мумкин. Бу бир нечта QR-код ёки қўшимча қурилмалардан фойдаланиш заруратини камайтиради.

 

QR орқали амалга оширилган тўловлар тадбиркорнинг банк ҳисобварағига келиб тушади. Барча операцияларни ягона платформа орқали кузатиб бориш мумкин. Натижада тўловларни қабул қилиш жараёни соддалашиб, мижозларга хизмат кўрсатиш тезлашади.

 

Мижозлар учун ҳам қулай

UzQR орқали харидорлар ўзларига қулай бўлган банк ёки тўлов иловаси ёрдамида тўловни амалга оширишлари мумкин. Бу нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада қулайлаштириб, тўлов жараёнини тезлаштиради.

 

UzQR’ни қандай олиш мумкин?

Тадбиркорлар Biznes 24/7 иловаси орқали қуйидаги кетма-кетликда UzQR олишлари мумкин:

Ягона QR → Ариза юбориш → Ариза ҳолатини кузатиш → QR-кодни шакллантириш → Юклаб олиш

 

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ тадбиркорлар учун рақамли хизматларни ривожлантириш ва банк хизматларидан фойдаланиш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган янги ечимларни жорий этишда давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.